Азиз Тўхтабоев "Пахтакор"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Coca Cola Суперлига 13-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азизбек Тўхтабоев қатнашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

-  “Пахтакор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Ўйин тугашига  20 сония қолганида  аламли гол ўтказиб юбордик. “Пахтакор” каби  кучли жамоаларига қарши ўйинларда бир дақиқа ҳам хотиржамликка берилмаслик лозим. “Пахтакор” таркиб жиҳатидан ҳам , тажриба бобида ҳам энг кучли жамоа. Бугун жамоамизнинг ҳамма футболчилари яхши ўйин намойиш қилишди. Шаҳбоз Эркинов эса энг яхши бўлди дея оламан. Барча футболчиларимга ўйин учун раҳмат айтаман. 

“Пахтакор” билан бўлган олдинги учрашувда футболчиларимиз эркинроқ ўйнашганди. Лига кубогининг савияси балки олдинги баҳсда ўз таъсирини ўтказгандир. Уйдаги баҳсларда ўйинчиларимиз босим остида қолиб кетаётгандек. 

Мухлисларимизни Ўзбекистонда етакчиларидан бири сифатида биламан. Улар бизни доимо қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бир сўз билан айтганда бугун мухлислик “супер” бўлди. Бунинг учун ишқибозларимизга миннатдорчилик изҳор этаман.

Олдинда лига кубоги доирасида “Локомотив”га қарши ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда асосан ёшларимиз ва заҳирада қолаётган футболчиларга имкон берамиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
30/06/2019 00:18
Лекин буюрда феналти йӯгакен