Азизбек Турғунбоев: Бу йил ҳар бир очко олтинга тенг

Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунлангач, меҳмонлар футболчиси Азизбек Турғунбоев ўйин борасида ўз фикрини айтиб ўтди. Бу ҳақда АГМК клуби расмий сайти хабар бермоқда.

- Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин анча қийин бўлди. Биз бу ерга уч очко олиш учун келган эдик. Бу йил ҳар бир очко олтинга тенг. Намангандан қўллаб туриш учун келган мухлисларга ҳам раҳмат. Мана бу йил чемпионат янги ном остида бошланди. Ўйинлар кўрсатиб беряпти, футболимизда ўзгаришлар кўзга ташланяпти. Бугун рақиб ҳам яхши ўйнади, аммо ғалаба қозониш бизга насиб этди, - деди футболчи.