Азизбек Турғунбоев: Келаси мавсум ОЧЛда ўйнашни хоҳлаймиз
"Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Сўғдиёна”га қарши баҳс олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Гарчи пандемия даврида Суперлига баҳслари мухлисларсиз ўтказилаётган бўлса-да, ўйинлар анча шиддатли ва қизиқарли тарзда кечмоқда. Бунга рестартдан кейинги ўйинлар натижаси яққол мисол бўла олади.
Суперлигамизда очко йўқотмаган жамоанинг қолмаганлиги, ҳар бир турда кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши ўйинларнинг кескин курашлар остида ўтаётганлигидан далолат бериб турибди.
Жамоамиз ҳам рестартдан кейинги баҳсларда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Қаршида “Насаф” билан дурангга эришдик (2:2), ўз майдонимизда “Бухоро” (2:0) ҳамда сафарда “Металлург” (3:1) клубларини мағлубиятга учратдик. Сўнгги 2та ўйинда 3та гол урдик. “Сўғдиёна”га қарши беллашувда ҳам жамоамизнинг ғалабали сериясини давом эттириб, гол уришда давом этиб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз. Гарчи ўзимиз учун қадрдон стадионда мухлисларсиз тўп суришга мажбур бўлсак-да, уларнинг далдасини ҳис қилиб ўйнаймиз. Телеэкран ортида кўп минглаб мухлислар бизни олқишлаб туришади, деган умиддаман.
Келаси мавсумда ОЧЛда ўйнашни хоҳлаймиз. Шу боис, ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз, - деди Турғунбоев.
Фикрлар