БАА чемпионати. "Бани Яс" ишончли ҳисобда зафар қучди. Шукуровдан ассист, Мозговой эса захирадан майдонга тушди
БАА чемпионатининг 10-турида "Бани Яс" "Ал-Дафра" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида енгди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида Бамба ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 57-дақиқада эса Годвин орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Ушбу голга Ўзбекистон миллий терма жамоамиз аъзоси ва етакчиси ҳисобланган Отабек Шукуров ассистентлик қилди.
Маълумот ўрнида, Акмал Мозговой ушбу баҳсни захирада бошлаган бўлса ҳам 68-дақиқада майдонга тушди.



Фикрлар