БАА чемпионати. "Банияс" бу турда ҳам мағлуб бўлди, Акмал Мозговой захирада қолдирилди

CHERY AUTO

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионати 5-тури доирасидаги "Банияс" - "Ажман" баҳси бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Легионеримиз Акмал Мозговой захирада қолдирилди. У бунга қадар 4 та учрашувнинг барчасида асосий таркибда майдонга тушган эди. 

Маълумот учун, "Банияс" жорий мавсумда 5 та баҳснинг барчасида мағлубиятга учради. Абу-Даби клуби навбатдаги ўйинни "Аль-Айн"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!