БАА чемпионати. Шукуров ва Мозговой асосий таркибда майдонга тушган ўйинда "Банияс" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
БАА чемпионатининг 12-туридан ўрин олган баҳсда "Ал-Вахда" ўз майдонида "Банияс" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Отбек Шукуров ва Акмал Мозговой асосий таркибда майдонга тушди. Отбек Шукурув 70-дақиқада захирага олинган бўлса, Акмал Мозговой ўйинни тўлиқ 90 дақиқа давомида ўтказди.
Маълумот учун, айни пайтда "Банияс" жамоаси 7 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-поғонада бормоқда.
- Бирлашган Араб Амирликлари - Профессиональная лига ОАЭ
- Regular Season
Ал Ваҳда
- Omar Khribin 12'
- Omar Khribin 18'
- Omar Khribin 45'
Полный рабочий день
3
:
0
06.01.2026 20:45



Фикрлар