
БАА футболчиси Ҳолид Эйса бўлажак учрашув ҳақида гапирди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз 5 июнь куни Бирлашган Араб Амирликалри билан куч синашади. ушбу беллашувдан аввал матбуот анжуманида Ҳолид Эйса иштирок этиб, бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, ўйин икки жамоа учун ҳам осон бўлмайди. Биз осон баҳс кутмаяпмиз. Биз футболчиларга ва мураббийимизга ишонамиз ва эртанги баҳсда муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз.
Биз Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонамиз, федерация, футболчилар, умуман ҳамма. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашини кутяпмиз. Эртанги беллашувда бунинг учун нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини қиламиз" - дея таъриф бериб ўтди 35 ёшли посбон.
Эслатиб ўтамиз, эртанги учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар