БАА терма жамоасига янги мураббий тайинланди

CHERY AUTO

Руминиялик 55 ёшли Космин Олариу Бирлашган Араб Амирликлари бош мураббийи этиб тайинланди. 

2000 йилдан буён мураббийлик фаолиятини олиб бораётган мутахассис Руминиянинг бир қатор клублари, шунингдек, Осиёда "Ал-Ҳилол", "Ас-Садд", "Ал-Айн", "Ал-Аҳли" ҳамда "Цзянсу" каби жамоаларни бошқарган. 

Бундан ташқари, у Саудия Арабистони терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган. 

Аввалроқ, Паулу Бенту КХДРга қарши беллашувдан сўнг БАА терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилганди. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию