БАА U-23 бош мураббийи: "Ходимларимиз ва футболчиларимиз касал бўлиб қолди"

Тожикистон U-23 ҳамда БАА U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. БАА олимпия терма жамоаси бош мураббийи Денис Сильва учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Охирги 3 ёки 4 кун ичида ходимларимиз ва футболчиларимиз касал бўлиб қолди. Улардан ўйин олди аҳволлари ҳақида сўрадим. Йигитлар ҳаммаси жойида эканини айтди. 

Бироқ танаффус пайти улар яхши эмаслиги маълум бўлди. Бу қийин вазиятдан чиқиб кета олдик. 

Тожикистон иккинчи бўлимда кучли прессинг амалга оширди. Дарвозабонимиз қийин аҳволда қолди. Шунга қарамай, якунда барибир 3 очкони қўлга киритдик. Йигитлар мардларча ҳаракат қилди. Бунинг учун уларга алоҳида раҳмат айтаман", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!