
БААдан хушхабар! Ёш ММАчимиз терма жамоамизга илк олтин медални тақдим этди
БААда бўлиб ўтаётган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ММА бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Абубакр Мирзахўжаев терма жамоамиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди.
Абубакр ушбу дунё биринчилигида беш бор октагонга кўтарилди. Дастлабки жангда украиналик рақибини таслим этган юртдошимиз финал йўлида яна бир қанча кучли спортчиларни мусобақадан чиқариб юборди.
Олтин медал учун баҳсда эса Мирзахўжаев тожикистонлик Мирзоюсуф Умаров устидан муддатдан аввал ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони номини қўлга киритди.
Маълумот учун, Абубакр Қўқон шаҳри "Медведь" клуби аъзоси, тажрибали мураббий Дилшод Мирзахўжаевнинг шогирди ва фарзанди ҳисобланади.
Фикрлар