БААга қарши баҳсда энг юқори баллни қўлга киритган футболчиларимиз ва уларнинг кўрсаткичлари билан танишинг

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралашининг учинчи босқичи 4-тури доирасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ёмғирли об-ҳаво ва таркибдаги бир нечта ўзгаришлар дастлаб футболчиларимизга бироз ноқулай вазиятлар туғдирди. Ҳимоячиларимизнинг бир-бирларини ўзаро тушуна олмай рақибга бир неча бор тўпни топшириб қўйгани ва ҳужумчиларимизнинг голга айланиши мумкин бўлган вазиятларда ўз позицияларини эгаллай олмагани  шулар жумласидан.

Бироқ, тезда ўзини ўнглаб олган футболчиларимиз ўйин назоратини  ўз қўлига олди. Иккинчи бўлимда яратилган кетма-кет ҳужумлар давомида терма жамоамиз фойдасига белгиланган пенальти беллашувдаги ягона голга сабаб бўлди. 

Мазкур қийин кечган баҳсдаги ғалабада барча позициялардаги футболчиларимизнинг ўрни жуда катта.

"Sofa Score" портали кечаги баҳсдаги футболчиларимиз ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра вакиллармиз орасида энг юқори балларга Отабек Шукуров (8.1 балл), Ҳусниддин Алиқулов (7.9 балл) ва Ўткир Юсупов (7.9 балл) лойиқ топилди.

Қуйида мазкур уч футболчимизнинг кечаги баҳсдаги кўрсаткичлари билан танишишингиз мумкин.

Отабек Шукуров 

  • Майдонда ҳаракат қилди - 90 дақиқа
  • Гол - 1 та
  • Тўпга тегинишлар сони - 84 маротаба
  • Узатмаларнинг аниқлиги - 56/65 (86%)
  • Калит узатмалар - 1 та
  • Узун узатмалар (ва уларнинг аниқлиги) - 3 та (3)
  • Аниқ зарбалар сони - 2 та
  • Майдондаги дуэллар ва улардаги устунлик - 7/4
  • Ҳаводаги дуэллар ва улардаги устунлик - 2/2
  • Позицияни бой бериб қўйиш - 14 маротаба

Ҳусниддин Алиқулов 

  • Майдонда ҳаракат қилди - 90 дақиқа
  • Тўпга тегинишлар сони - 81 маротаба
  • Узатмаларнинг аниқлиги - 53/60 (88%)
  • Калит узатмалар - 1 та
  • Майдондаги дуэллар ва улардаги устунлик - 6/5
  • Ҳаводаги дуэллар ва улардаги устунлик - 7/6
  • Позицияни бой бериб қўйиш - 11 маротаба
  • Узун узатмалар ва уларнинг аниқлиги - 8/6
  • Аниқ зарбалар сони - 2 та
  • Тўпни тоза олиб қўйиш - 1 маротаба

Ўткир Юсупов 

  • Майдонда ҳаракат қилди - 90 дақиқа
  • Сейвлар сони - 5 та
  • Тўпга тегинишлар сони - 27 маротаба
  • Узатмаларнинг аниқлиги - 12/16 (75%)
  • Узун узатмалар ва уларнинг аниқлиги - 11/7

Мазкур кўрсаткичлар билан ушбу футболчиларимиз баҳснинг энг яхши футболчилари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!