Бабаян: 1:1 "Локомотив" учун навбатчи ҳисоб бўлиб турибди

"Ўйин қизиқарли ўтди деб ўйлайман. Учрашувнинг якуний ҳисобидан ҳеч ким хафа бўлмади. Айниқса, мухлислар ўйинни коʼриб завқ олишди. Учрашув давомида биз вертикал ўйин намойиш қилдик, рақибларнинг ҳар бир ҳужумига ҳужум билан жавоб бердик. Шунингдек, бироз ташаббус ҳам биз томонда бўлди. Ютиб турган пайтимиз бир неча вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўша пайтда ўйинга нуқта қўйишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ғалабани қўлдан чиқардик. 1:1 ҳисоби биз учун навбатчи ҳисоб бўлиб турибди.

Ўз навбатида, йигитларга ҳам ташаккур айтаман. АГМК финалда ютқазганидан кейин бизга қарши юқори кайфиятда майдонга тушишини, бор аламини биздан олишини кутгандик. Ўйин бобида олдинга яна бир қадам ташланганини кўряпман. Ўйин сифати ва ҳужумни ташкиллаштириш борасида ўсиш борлиги кўзга ташланмоқда. Деярли барча ўйинларда биз рақибдан кўра кўпроқ вазият яратяпмиз, тўпни ўзимизда ушлаб тура оляпмиз, аммо бироз омад келмаяпти.

Гарчи сафарда ўйнаётган бўлсак ҳам, рақибдан кўра кўпроқ вазиятларга эга бўляпмиз, тўп асосан бизнинг томонда ушлаб турилибди. Бизга футболчиларга ҳос дахшатлилик инстинкти етишмапяти. Иккинчи бўлимнинг бошида Жамшид Искандеров гол уриб, масалани ҳал қила олиши керак эди. Аммо унга юқорида айтган жиҳат етишмади. Агарда у гол урганида биз бироз енгилроқ тин олиб, бошқачароқ ўйин кўрсата олардик.

Бироз ноқулай бўлаётган тақвим жамоанинг жисмоний ҳолатини бироз мувозанатдан чиқарадиган ҳолатлардан бири. Бу ҳам ҳалақит қилади. Исталган жамоани ўйинларсиз фақатгина машғулотлар билан ушлаб туриш жуда қийин", - деди Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Murod Panjiev
01/11/2019 18:44
Нега бабаяни ишдан олмяпди позорку локога