Бабаян: "Кубок финалида мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Cоcа-Cоla Суперлига 24-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Навбаҳор” (0:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян рақибнинг биринчи бўлимдаги ўйини олқишга сазвор экани, Кубок финалида жамоаси мағлубиятга муносиб бўлмагани ва келажак режалар борасида фикр билдирди.

“Навбаҳор”нинг ўйинига бефарқ инсонлар йўқ. Ғалаба қозона олдик, олдинга юришда давом этамиз. “Навбаҳор” мухлисларини табриклаймиз. Биз улар учун ҳаракат қилмоқдамиз. Футболчиларимни ҳам табриклайман. Кубок финалидаги оғир ўйиндан кейин эмоционал жиҳатдан қийин ғалабага эришдик. “Локомотив”ни эса биринчи таймдаги ўйини учун олқишлайман, улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Улар “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам жуда кўп вазиятлар яратишган эди. Бугун гол ўтказиб юборишса ҳам, ҳаракат қилишди ва ўз услубларини кўрсатишга интилишди”, - дейди Бабаян.

“Мавсум олдидан мақсадимиз Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш эди. Бунга қадар бу мусобақада ҳали қатнашмаганмиз. Минимум вазифани уддалагач, янада кўпроқ нарсалар ютишни истаймиз. Қайтараман, Кубок финалида ютқазишга лойиқ эмасдик”.

“Рустам биз учун катта йўқотиш, ўйлайманки, “Рубин” юқори лигага чиқади. ОЧЛ учун албатта таркибни кучайтирамиз. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун барча позицияларни кучайтирамиз”.

 

Манба: ЎзПФЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!