Бабаян ва унинг жамоаси таътилдан қайтди

Ҳозирча Суперлигада мусобақа пешқадами бўлиб турган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби қисқа таътилдан қайтди ва ёзги йиғинини бошлади. Клуб матбуот хизмати бу борада шундай хабар қилади:

“Лочинлар” 5 кунлик ҳордиқдан сўнг, бугундан Наманганда йиғилиб, 2-давра баҳсларига тайёргарликни бошлашди.

Бугунги машғулот олдидан куни кеча туғилган кунларини нишонлашган жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов ва “Навбаҳор”нинг янги аъзоси, тажрибали ярим ҳимоячи Диёржон Туроповни жамоамиз мураббийлар штаби ҳамда футболчилари ўзига хос тарзда, яъни, йўлакча ҳосил қилган ҳолда табриклашди.

навбаҳор21

“Лочинлар” бугунги машғулотни Самвел Бабаян мураббийлар штаби бошчилигида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди. 

Унда “Навбаҳор”нинг янги аъзоси Диёржон Туропов ҳам иштирок этди.

Жамоамиз легионерлари ва яна айрим футболчилар машғулотларга тез кунларда қўшилишади”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!