Бабаяннинг мураббийлар штабида ишлаб келган мутахассис энди U-21 жамоасини бошқаради
Хабарингиз бор, “Навбаҳор”нинг асосий таркибига муносиб, ёш иқтидорли футболчиларни етказиб бериш вазифасини амалга ошириб келаётган U-21 ёшлар жамоаcи U-21 биринчилигининг жорий мавсумида омадсиз иштирок этмоқда.
Албатта, ушбу салбий натижалар клуб раҳбариятини ҳам қониқтирмасди. Шу боис, бугун "Навбаҳор" U-21 жамоасига янги мураббий тайинланди.
“Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси, бунгача Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган Шерзод Жўраев “Навбаҳор-U-21” ёшлар жамоаси мураббийи этиб тайинланди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар