Бачкана саволга оқилона жавоб! Германияда энг хазилкаш футболчи мақоми Мюллердан тортиб олинмоқда

Chery Tigo 7 PRO

Германияда Европа чемпионати гуруҳ босқич ўйинларининг 2-тури қизғин давом этмоқда. Немислар ўз уйида бўлиб ўтаётган турнирни Шотландия (5:1) ҳамда Венгрия (2:0) устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. 

Нагельсманн шогирдлари умумий ҳисобда 7 та гол уриб, ўз дарвозасидан 2 та тўп олиб чиқди. 

Англия терма жамоаси ҳозирча ҳали ўзини кўрсата олмади. Жамоа Сербияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Дания билан эса 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Венгрия билан бўлиб ўтган беллашувдан сўнг Никлас Фюллькругга журналистлар билан суҳбат чоғида ғалати савол берилди: "Жуд Беллингемнинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди"? Немис эса аҳмоқона саволга тўғри жавоб берди: 

"Мен ҳайратда эмасман". 



Жуд Беллингем ва Никлас Фюллькруг Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келишгани эсингизда бўлса керак. Мазкур беллашувда Мадрид гранди "Боруссия Дортмунд"дан кучлироқ бўлиб чиқди. Мазкур беллашувдан деярли бир ой ўтди ва энди футболчлар бор эътиборини терма жамоага қаратишган. Ижтмоий тармоқларда мухлислар Никласнинг топқирлиги учун мақтаб, нега Германия терма жамоаси ўйинчисидан немислар ҳали тўқнаш келмаган рақиб жамоа футболчиси ҳақида сўрашганига ҳайрон бўлишди. 

Германия айни вақтда ўз гуруҳида биринчи, инглизлар эса иккинчи ўринни қўлга киритса, жамоалар 1/8 финалдаёқ ўзаро баҳс олиб бориши мумкин. Ҳозирча ҳар икки жамоа ўз гуруҳларида етакчилик қилмоқда. Айтганча, Жуд ҳам Никлас ҳам мазкур турнирда биттадан гол уришга муваффақ бўлган. 





Фюллькруг немис футболидаги энг хазилкаш ўйинчи мақомини Мюллердан тортиб олишни мақсад қилган кўринади. "Боруссия" ҳужумчиси "Реал"га қарши беллашувда шундай деганди:

"Мен Ройс Чемпионлар лигасида, Кроос эса "Евро-2024"да ғалаба қозонишига розиман. Шу тариқа, мен иккала совринни ҳам қўлга киритаман". 

 

 

Карим Худайқулов
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!