Бадиий гимнастика. Ҳамюртимиз жаҳон чемпионатида 4-ўринни эгаллади
Болгарияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Тахмина Икромова булава машқининг финал босқичида иштирок этди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, самарқандлик спортчимиз дастурини юқори маҳорат билан намойиш этган бўлса ҳам, якунда шоҳсупага бир поғона етмади. Икромова бу дастурда 31.550 балл билан тўртинчи бўлди.
1. Даря Варфоломеева (Германия) – 33.550
2. Стилиана Николова (Болгария) – 32.600
3. София Рафаели (Италия) – 31.850
4. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.550
Фикрлар