Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова жаҳон кубогининг якуний босқичида шоҳсупага кўтарилди

21-23 июнь кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тамхина Икромова 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, юртдошимиз мазкур медалларга ҳалқа ва тўпдаги машқларда эгалик қилди. Шунингдек, у кўпкураш ва тасма билан машқ йўналишларида ҳам кучли саккизталикдан жой олиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўраётганини намойиш этди.

Тўп:
Олтин - Даря Варфоломеев (Германия) – 35.650 балл
Кумуш - Сафия Рафаелли (Италия) – 35.350
Бронза - Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 34.400

Ҳалқа:
Олтин - Зилу Ванг (Хитой) – 35.100
Кумуш - Алина Харнаско (Нейтрал спортчи) – 34.250
Бронза - Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 34.100

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!