Бадиий гимнастика. Вакилимиз жаҳон кубогида 2 та медалга сазовор бўлди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Қайд этиш жоиз, ҳар икки медални маҳоратли спортчимиз Тахмина Икромова делегациямиз ҳисобига тақдим қилди. Ҳамюртимиз қизиқарли баҳслар давомида тўп ва тасмадаги машқларда шоҳсупага кўтарилди.

Тўп:
Даря Варфоломеев (Германия) – 33.150 – 33.150
Ева Брезалиева (Болгария) – 32.950
Тахмина Икромова (Ўзбекистон)  – 31.800

Тасма:
Стилиана Николова (Болгария) – 31.300
Ева Брезалиева (Болгария) – 31.100
Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30.950

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!