Баҳодир Жалолов: Давлатимиз раҳбарининг олдида 10 та Олимпиада медалини ютгандек бўлдим

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун дастлабки кунги финал жанглари бўлиб ўтди.

+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилди.

Илк раундда Алехандро Арзола Лопес Баҳодир Жалоловнинг зарбасидан сўнг жангни давом эттира олмайдиган бўлди. Шу тариқа, жанг муддатидан аввал якунланди. Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз олтин медали ва 200 минг долларга эга чиқди.

bahodir_final-21

Жангдан кейин Баҳодир Жалолов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Икки карра жаҳон чемпиони бўлганимдан ҳурсандман. Бу - юртимизда мухлисларимиз олдида рўй бергани ажойиб. Давлатимиз раҳбарининг олдида 10 та Олимпиада медалини ютгандек бўлдим.

Тўғриси, дзюдочи Давлат Бобоновни Президентимиз қўлидан олтин медаль олганини кўрганимда жуда ҳам ҳавас қилганман. Шунда юртбошимиз олдида жаҳон чемпиони бўлиш бизга ҳам насиб қилсин, деб яхши ният қилгандим. Аллоҳга шукр ниятимга етдим, - деди Баҳодир Жалолов.

bahodir_final-22 (1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!