Баҳодир Жалолов ҳам муддатидан аввал ғалаба қозониб, олтин медаль ва 200 минг долларга эга чиқди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун финал жанглари старт олди.
+92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов кубалик Алехандро Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилади. Жанг 19:10дан сўнг бошланади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилади.
Илк раундда Алехандро Арзола Лопес Баҳодир Жалоловнинг зарбасидан сўнг жангни давом эттира олмайдиган бўлди. Шу тариқа, жанг муддатидан аввал якунланди. Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз олтин медали ва 200 минг долларга эга чиқди.
Фикрлар