Баҳодир Жалолов “IBA чемпионлар оқшоми”даги рақиби ҳақида фикр билдирди

Хабар бериб ўтганимиздек, 14 апрель куни Тошкентда ташкил этилувчи “IBA чемпионлар оқшоми”да Баҳодир Жалолов ҳам жанг қилади. У хорватиялик Агрон Смакичига қарши рингга кўтарилади. Биз ушбу рақиб ҳақида Баҳодирни фикрлари билан қизиқдик

.- Ҳа, рақиб маълум бўлди. Хорватиялик анчагина яхши савиядаги боксчи Агрон Смакичи билан жанг қиламан. Жиддий боксчи 22 та жангдан 20 тасида ғалаба қозонган. Яхши жанг бўлади. Тошкентда, ўз ватанимизда рингга кўтариламан. Албатта, барчаси Аллоҳдан! Насиб қилса, чиройли ғалаба билан барчани хурсанд қиламан.  
Маълумот учун, уларнинг жанги 8 раунд ыилиб белгиланган. Ҳамюртимиз жорий йил Парижда бўлиб ўтувчи Олимпиадага ҳам лицензияни қўлга киритган. шунингдек, профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан аввал ғалабани қайд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Дядя ПИТЕР.!
01/04/2024 17:24
Омад.!