Баҳодир Жалолов ва Кристиан Салкедо жангидан фоторепортаж
Ads

  Бокс кечасининг сўнгги жангига етмасдан, ҳисоб аниқ ва равшан бўлиб қолган эди. Баҳодирнинг рингда ўзини қай тарзда тутишию, ғолиблик нашидасини ҳис этиш ва этмаслиги умумий натижага таъсир қилмасди. Шундай бўлсада, Баҳодир рақиби Кристиан билан астойдил жанг қилди. Баъзи ҳолларда Салкедо ҳолдан тойган эсада, боксчимиз уни ўрнидан турғазиб, жангга чорлашдан чарчамади.