Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби аниқ. Промоутери буни маълум қилди!

  • 28 октябрь, 2022, 08:43
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказаётган, Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақибига ойдинлик киритилди. Аввалроқ, юртдошимиз АҚШ вакили Куртис Харперга (14-8,9KO)қарши 26 ноябрь куни жанг қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. 

Sports.uz сайти бунга янада аниқлик киритиш мақсадида Жалоловнинг промоутери Лоу ДиБелла билан боғланганида, у ҳам буни тасдиқлади.

"Ҳа. Биз бошқа яхшироқ рақибларга ҳам ҳаракат қилдик. Уларнинг кўпчилиги жангни рад этди. Харпер қабул қилганларнинг (Харпер, Касумано, Aгуилэра) ичида энг яхшиси эди. Харпернинг хали мағлуб бўлмаган, германиялик Кристиан Сунга қарши жангдаги ғалабаси ҳам ажойиб бўлган эди",- деди ДиБелла сайтимиз ходими билан суҳбатда.

IMG_20221028_085914_318

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!