Баҳодир Жалоловнинг янги жанг санаси ва манзили аниқ бўлди. Бу сафар Америка Қўшма Штатлари...

  • 20 октябрь, 2022, 09:55
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган номдор боксчимиз Баҳодир Жалолов 15 октябрь куни Англиянинг Ливерпул шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида рингга кўтарилиши режа қилинган эди. Аммо, унга рақиблик қилиши кутилган Ариел Эстебан Брасамонте жангдан бош тортганлиги сабаб, Жалоловнинг жанги ҳам бекор қилинган.

SPORTS.UZ сайтига маълум бўлишича, энди Жалолов навбатдаги баҳсини 26 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Калифорния штатида бўлиб ўтувчи бокс оқшомида ўтказади. Ушбу оқшом "Dignity Health Sports Park" аренасида бўлиб ўтади ва асосий жангда Хосе Зепеда ҳамда Режис Прогрейс супер енгил вазнда вакант бўлиб турган WBC камари учун рингга кўтарилади. Жалоловга эса ким қариблик қилиши ҳозирча маълум эмас.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!