Баҳоуддин Нақшбанд халқаро турнирида ғолиблар аниқланмоқда

Айни кунларда Бухоро шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Кеча бир қатор вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди. Ушбу турнирда ғолиб чиққан курашчилар 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига ҳам сазовор бўлишмоқда. Кеча беллашувлар ғолиб ва совриндорлари билан танишинг: 

-60 кг:
1. Чори Зоиров (Ўзбекистон)
2. Аманхан Оскенбаев (Қозоғистон)
3. Меърожиддин Чақмор (Афғонистон)
3. Фурқат Маъруфжонов (Ўзбекистон)

-66 кг:
1. Жаъфар Фирузободий (Эрон)
2. Миржон Тўхтаев (Ўзбекистон)
3. Шуайб Муҳаммадюсуф (Афғонистон)
3. Қобулжон Аҳмедов (Ўзбекистон)

-90 кг:
1. Шермуҳаммад Жандриев (Ўзбекистон)
2. Жамалбек Асилбекули (Қирғизистон)
3. Нурислом Идрисов (Қирғизистон)
3. Муҳаммадали Шамсиддинов (Ўзбекистон)

-100 кг:
1. Эркин Дониёров (Ўзбекистон)
2. Ҳамед Рашидий (Эрон)
3. Алмаз Шакаров (Қозоғистон)
3. Элбек Абдуллаев (Ўзбекистон)

-52 кг:
1. Гулнор Сулаймонова (Ўзбекистон)
2. Чиа-Вен Соу (Хитой Таипейи)
3. Ойсулув Абдумаликова (Ўзбекистон)
3. Элиза Абдуқодирова (Қирғизистон)

Қолган вазн тоифасидаги баҳслар бугун ўтказилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!