Баҳрайн-2025. Бугун 5 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

  • 27.10.2025 13:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Бугун ҳам ярим финалга ўтиш баҳслари бўлиб ўтади. Кун давомидан 5 нафар боксчимизнинг жанглари ўрин олган. 

-60 кг: Иброҳим Шокиржонов - Эмир Мухит (Қозоғистон);

-75 кг: Диёрбек Муродиллоев - Жамес Зампатти (Филиппин);

-54 кг: Беҳрузжон Роҳаталиев - Досжан Жумакан (Қозоғистон);

-66 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев - Абдаллаҳ Тогҳоз (Иордания);

+80 кг: Асадбек Султонбоев - Ма Дуоли (Хитой).

Биринчи дастур баҳслари бизнинг вақт билан 14:00 дан бошлаб старт олади, иккинчи дастур бўлса, 19:00 га тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!