Баҳром Абдураҳимов АГМКни тарк этди. Унинг янги клуби "Навбаҳор"ми?

Ўтган йили АГМК сафида тўп сурган Баҳром Абдураҳимов кутилмаганда жамоасини ўзгартиришга қарор қилди. Тўғри, у АГМК билан 2020 йилги мавсумда бир йиллик шартнома имзолаганди ва амалдаги битим ниҳоясига етганди.

Шунга қарамай, унинг жорий чемпионатни ҳам яна олмалиқликлар сафида ўтказиши кутилаётганди. Бироқ футболчи режасини ўзгартирди. У ўтган мавсумда Суперлига баҳсларида 24 та учрашувда майдонга тушиб 2 та гол урган.

Маълум бўлишича, андижонлик ярим ҳимоячига “Навбаҳор”дан жиддий таклиф тушган. У янги мавсумни наманганликлар сафида ўтказадими ёки бошқа клубдами, буни тез орада билиб оламиз.

Абдураҳимов фаолияти давомида шу кунга қадар "Андижон", "Пахтакор", "Насаф", "Металлург" ва АГМК клубларида тўп сурган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!