Баҳром Абдураҳимовнинг биринчи даврадаги ўйинларига назар
Ads

"Насаф"нинг 18-рақамдаги меҳнаткаш ва серҳаракат ўйинчиси Баҳром Абдураҳимов, 2015 йилдан буён "аждарлар" шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Асли Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳридан бўлган бу ўйинчи, жуда қисқа вақт ичида Қашқадарёлик футбол ишқибозларининг қалбидан чуқур жой эгаллади. У "Насаф" мухлисларининг энг яхши кўрган ўйинчиларидан бири сифатида, эътироф этилади. Албатта бу эътирофга сазовор бўлиш ҳар қандай футболчига насиб этавермайди. 

Жамоа учрашувларида жавобгарлик ҳиссини тўлиқ ҳис эта оладиган  ушбу тиниб-тинчимас ўйинчим, бу йилги чемпионатда "аждарлар"нинг бешта голига муаллифлик қилди. У жорий чемпионатдаги клубнинг биринчи голи муаллифи ҳам саналади (ЎзПФЛ 1-тур. "Қўқон-1912" - "Насаф" 1:2).

Шунингдек ушбу ярим ҳимоячи биринчи давра мобайнидаги 15 ўйинда майдонга тушиб, 1350 дақиқа ҳаракат қилди. Абдураҳимов тўп учун жуда кўп курашадиган футболчи саналади. Шундай бўлсада, ҳакамлар томонидан бор йўғи бир марта огоҳлантириш олди.