Баҳром Ҳайдаров: “Нефтчи” ишқибозларини ғалаба билан табриклайман
Ads

"Pepsi Суперлигада ҳал қилувчи иккинчи босқич старт олди. Кеча, ўтган куни бўлиб ўтган учрашувлардан ҳам гувоҳ бўлдикки, ўйинлар анча шиддатли ва кескин руҳда ўтяпти. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Биз иккинчи босқичга анча яхши тайёргарлик олиб бордик, дея оламан. Йигитлардан мамнунман. Улар ўзларига берилган кўрсатмаларни аниқ бажара олишди. Қолаверса, кўп ҳолатларда дарвозабонимиз ҳам ҳимоячилар хатоларини “ёпа” олди.

Бугун биз якдил бир жамоа сифатида ўйнаб ғалабага эриша олдик. Жамоамизнинг содиқ мухлисларини ушбу қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман", - деб Ҳайдаровнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.