Баҳром Ҳайдаров: "Ўйлайманки, натижа ўйинга яраша бўлди"

  • 8 ноября, 19:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қўқон-1912” - “Пахтакор” (0:0) баҳсидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров қуйидагиларни айтди:

Tecno

- Жуда оғир ўйин ўтказдик. “Пахтакор”ни ҳамма билади, чемпионликка курашаётган жамоа. Ўйиндан олдин таркибини кўрдик, ҳаттоки, захираси ҳам чемпионликка кураша оладиган футболчилар билан бир хил. Футболчиларга ўйиндан олдин майдонни ҳар бир жойида меҳнат қилсак, курашсак натижага эришиш мумкинлигини айтдик. Шунга яраша ҳар бир ўйинчимиз майдонда борини берди. Тан олишимиз керак, “Пахтакор” ўйин давомида кўпроқ ташаббусга эга бўлди. Лекин дарвозабонимиздан тортиб захирадан майдонга тушганларгача ҳамма борини берди, барча ўз вазифасини тўлиқ бажарди, деб ўйлайман. Албатта, бизда бир-иккита вазиятлар бўлди. Шундай ўйинлар бўладики, кучли рақибга қарши имкониятларга эга бўласиз, ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Олдинги чизиқда футболчиларда бироз ўзларига ишонч етишмади, ҳаяжон бўлди. Ўйлайманки, натижа ўйинга яраша бўлди. Ҳозирги кунда бир очко ҳам бизга керак эди. Ютқазиб қўйшимиз ҳам, ютишимиз ҳам мумкин эди. Бу учрашувда хурсанд эмасман-у, аммо қониқдим.

- Кўп ўйинларда Ҳайдаров билан Датси тандем сифатида майдонга тушишаётганди. Нимагадир бугун Абдуғофур ўзи ҳужумда тушди. Қолаверса, Шохруҳ Гадоев нега қайдномада йўқ эди?

- Гадоев ўтган учрашувда ёқимсиз жароҳат олди. Даволаняпти. Кейинги учрашувларга майдонга тушса керак. Шунинг учун мажбур бўлдик. Уни ҳам ёрдами тегиши аниқ эди. Датсига келсак, уни ҳам кичкинагина жароҳати бор. Бор кучи билан ўйнай олмайди. Учрашувдан келиб Жавоҳир Хусановни олдинги чизиқда тўпни яхши ушлашини инобатга олиб, уни майдонга туширдик. Кейин эса охирши 15-20 дақиқага Датсини туширдик.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию