Баҳром Ҳайдаров: "Қарши ҳужум ҳам "Насаф"ни кучли қуроли"

  • 17 октября, 01:11
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Насаф” - “Қўқон-1912” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров қатнашди.

Tecno

- “Насаф” биринчи ўринда кетяпти. Бу жамоа ҳақида кўп нарса гапирса бўлади. Муносиб қаршилик кўрсатмоқчи бўлдик. Ҳар бир бир ўйин ва ундаги очко тиллога тенг. Шунинг учун ҳеч бўлмаганда дурангга эришишга ҳаракат қилдик. Бугунги учрашувда “Насаф” жамоаси тўпга эгалик қилиш бўйича биздан устунроқ эди. Шунга қарамасдан оз бўлса-да, имкониятларимиз бўлишини билардик. Лекин имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бунда “Насаф” дарвозабони ва ҳимоячиларини катта ҳиссалари бор. Умумий ўйинни оладиган бўлсак, муносиб қаршилик кўрсата олдик, деб ўйлайман. 3:0 ҳисобидаги мағлубият мураббий сифатида мен учун ёқимсиз. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар ҳар бир тўп учун курашишди. Норчаев, Черандек ва Насруллаев каби футболчилар хатоларни кечиришмайди. Ҳеч бўлмаса очко олиш учун бундай хатолар қилмаслик керак эди.

- Учрашувда жамоангизда жуда кўп қулай имкониятлар бўлди. Голга айлантиришда шогирдларингизга нима етишмади?

- Буни ҳар хил таърифлаш мумкин. Маҳорат ёки совуққонлик дейишимиз мумкин. Машғулотларда бундай вазиятлардан бемалол фойдаланишади. Жамоамиздаги кўп ўйинчилар ҳали катта даражада ўйнашмаган. Озгина босим бўляпти, ўзига ишонч етарли эмасдир, кутмаган ҳолатлари бўлади ва кутишмайди ҳам. Шулар таъсир қилган бўлиши мумкин. Яна Норчаевга қайтсак, ҳозир вазият бўлади дейди ва гол ураман деб юради. Бизни футболчилар имкониятларни кутишмайди. Совуққонлик, маҳорат етишмади, деб ўйлайман.  

- Ўзингиз “Насаф”да тўп сургансиз. Ўшанда ҳам гувоҳи бўлганмизки, “Насаф” ҳужумкор ўйин намойиш қиларди. Ўша пайтдаги футбол билан ҳозиргисида нима ўзгарди? “Насаф” мисолида ҳам айтишингиз мумкин.

- Ақллироқ футбол намойиш этилмоқда. Ҳар бир соҳа борган сари ривожланяпти. Ўша пайтдаги “Насаф” билан ҳозиргисини фарқига келсак, ҳар хил вазиятлар бор. Бугун ҳам кўрдикки, кимгадир билинди, кимгадир билинмади -  голдан кейин орқага ўтиши, қарши ҳужумларда ўйнаши - ақллироқ футбол пайдо бўлди. Бозоровга ўхшаган тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтадиган ўйинчилари бор. Қарши ҳужум ҳам “Насаф”ни кучли қуроли. Олдин бир хил футбол эди. Ҳозир “Насаф” ҳужумда ҳам, қарши ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ўйнай олади. Ҳозир тактикага, стратегияга эътибор бериляпти. Олдин кучли футболчилар кўп эди. Ўз позициясида индивидуал маҳорати юқори ўйинчилар эвазига натижаларга эришиларди. 2000-йиллардаги футбол шунақа эди. Индивидуал ўйинчиларга кўпроқ таяниларди. Мураббийларни ҳам савиялари ошди.

- Лекин у пайтларда мухлислар футболни ҳозиргига нисбатан маза қилиб томоша қилишарди...

- Тўппа-тўғри айтяпсиз. Ҳозир прогматик футболга ўтиб кетиляпти. Натижа биринчи ўринга чиқяпти. Мураббийларни ҳам, раҳбарларни ҳам тушуниш керакки, ҳамма натижа хоҳлайди. Ҳозирги футболда ҳамма ҳимояланишни, қарши ҳужумда ўйнашни билиб олди. Ҳужумкор футбол ўйнасангиз тезда жойингизга солиб қўйишади. Фақатгина ҳужумкор футболга таянмаслик керак. Буни бутун дунё футболида кўриб турибмиз. Ҳужумкор ўйинни кўрсатиш таваккалроқ иш, деб ўйлайман.

- Муҳаммаданас Ҳасанов ва Шохруҳ Гадоевни нега алмаштирдингиз? Улар жамоани асосий кучлари-ку!

- Ҳар хил вазият бўлади. Ўйин чоғида миянгизга турли хил фикрлар келади. Футболчиларни ҳолатини биз биламиз. Қанчага чидаш мумкин ваҳоказо. Ўйинда “Насаф”га ташаббус ўтиб кетганидан кейин ўртада ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Хусанов ҳам захирадан тушди ва ёмон ўйин кўрсатмади. Бизда рақобат яхши. Захирадан майдонга тушаётганлар ҳам ўйинни кучайтира олишяпти. Янада тетикроқ ўйинчилар майдонга тушиши учун бошқаларга ҳам имконият беряпмиз.  

- Пенальти ишланган вазиятда ҳимоячи охирги чорасини қўллади, деб ҳисоблайсизми ёки...

- Ҳимоячига эътирозларим бор, буни кўриб чиқамиз. Футболчи савияси ошишини, кучлироқ клубларда, легионер бўлиб ўйнашни истаса бундай оддий хатолар қилмаслиги керак. Тўғри, балки улгурмай қолгандир. Аммо, барибир ҳаракат қилиш керак, тўп қўлига тегса пенальти бўлиши мумкин, деган ҳаёлида бўлиши лозим. 0:0 бўлиб турган пайтда бундай бўлиши таъсирини кўрсатди. “Насаф”дек жамоага қарши ўйинда ҳисобда орқада қолиш ва ҳолатдан чиқиб кетиш қийин масала. Ўйинчимиз билан ўйинни қайта кўриб чиқиб, бошқа бундай хато қилмаслигини ўргатамиз. Пенальти бўлмаганда балки вазият бошқача бўлиши мумкин эди.

- Нима деб ўйлайсиз, бу йил ким чемпион бўлади?

- Бу қийин масала. Яқинда ҳам шу ҳақида савол беришди. 5 та тур қолди. “Нефтчи” билан “Насаф” даъвогар. Иккала жамоани ўзига, очко йўқотиш ёки йўқотмаслигига боғлиқ. Кимдир “Насаф”ни рақиблари қийинроқ, “Нефтчи”ники осонроқ дейишяпти. Осон рақибни ўзи йўқ. Чемпион бўлмоқчи бўлган жамоа ҳар бир рақибни ютиши керак. Улар бир-бирига яқин кетишяпти, очко йўқотишга ҳаққилари йўқ. Ўтган йили “Насаф” чемпион бўлади деб айтганман. Бу йил бироз рақобат бор. Ҳамма кўриб турибди. Иккала жамоага омад тилайман.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию