Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"га қарши ўйнаш жуда қийин"

  • 13 сентября, 23:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 21-турида “Қўқон-1912” ўз уйида “Қизилқум”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

Tecno

- Биринчи навбатда оғир ғалаба билан жамоамиз мухлисларини, раҳбариятни табриклайман. “Қизилқум”га қарши ўйнаш жуда қийин. Охирги пайтларда барқарор, ташкилотчилик томонидан ҳам яхши ўйин кўрсатяпти. Бунга қўшимча равишда индивидуал маҳорати кучли футболчилари бор. Ўйлайманки, мана шундай жамоа устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

Биринчи бўлимга келсак, тенг курашлар остида ўтди. Бизга бироз шамол қаршилик кўрсатди. Биласизлар, Қўқонда шамол бўлиб туради. Тўпни олдинга етказиб беришда қийналдик. Биринчи таймда узун паслар билан ҳимояни ёриб ўтишни режалаштиргандик. Афсуски, об-ҳаво ўйинимизни бузиб қўйди. Бу Худонинг иши. Баҳона бўлмаслиги керак.

Тенг ўйин бўлди. Уларда ҳам ютиб кетиши учун вазиятлар бўлди. Иккинчи бўлимда имкониятдан унумли фойдаландик. Тенгма-тенг ўйин бўлди, ким гол урса ўша жамоа ютиб кетадиган ўйин бўлди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию