Баҳром Ҳайдаров: "Қўрқсангиз ўйинчи алмаштирмаслигингиз керак"

  • 19 август, 11:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қўқон-1912” жамоаси Суперлиганинг 19-турида ўз уйида “Сурхон” клубини қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги муҳим уч очкосини қўлга киритди. Ўйиндан кейин “Қўқон-1912” бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

- Оғир ўйин бўлди. “Сурхон”ни биламиз, ҳар бир жамоага қийинчилик туғдиряпти. Барқарор клуб. Неча йилдан бери аксарият футболчилари бирга ўйнашяпти. Шунинг учун оғир кечди. Беллашув бошида гол урганимиз салбий таъсир кўрсатдими, дейман, улар борича олдинга интилишди. Бизникилар хато қилишга қўрқиб ўйнашди. Буни устида, руҳий тарафлама кўп ишлаяпмиз. Қўрқувни йўқотишимиз керак. “Шўртан” билан учрашувда ҳам сезилганди. Йигитларга раҳмат айтиш керак, нима бўлса ҳам чидаб охиригача ҳаракат қилишди. Хатолар кам бўлди, деб ўйлайман. Тўп назорати табиийки, ютқазаётган жамоада бўлди. Тезкор қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилдик. Тўп биздалигида озгина совуққонлик ҳам етишмади. Бошида гол урсангиз кўпчинча шунақа ўйин бўлади.

- ФИФА кунлари муносабати билан ўртада танаффус бўлади. Назорат ўйинлари бўладими?

- Албатта. Бу ҳақида ўйлаяпмиз. Режа қилганмиз. Олдинда “Бухоро” билан ўйинимиз турибди. Бутун фикру хаёлимиз бўлажак учрашувга қаратилган. Турнир жадвалида кўтарилишимиз учун ҳар бир уч очко бизга сув ва ҳаводек зарур бўляпти. ФИФА кунларида албатта назорат ўйинлари ўтказилади. Фақат қаерда ўтиши номаълум. Ўтган йили ҳам бундай ҳолатларга тушганмиз. Бу биринчи марта эмас. Ўйлайманки, ўйин амалиётини кўтариб, машғулот жараёнларимизни ҳам шунга ташлаймиз.   

- Ҳисоб қалтис бўлиб турган пайтда Датси билан Гадоевни майдондан олдингиз. Бу таваккалчилик эмасмиди?

- Таваккал қилмасангиз бўлмайди-да. Ҳар бир ўйинчи алмаштиришимиз натижа қанақа бўлишидан қатъий назар таваккалчилик. Чунки ўйинчини ўйинга қанақа қўшилиб кетишини олдиндан била олмайсиз. Кимдир руҳий, яна кимдир жисмоний тайёр бўлмаслиги мумкин. Холтўраевни жароҳати бор эди, рақиб ўртада тўпни кўпроқ назорат қилганлиги учун марказни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Фазлиддинов, Хусанов, Маликжоновни ўртага олиб ўтдик. Шуни ҳисобига ҳам охирида ўйинимиз қовушишни бошлади. Қўрқсангиз ўйинчи алмаштирмаслигингиз керак.

- Шохруҳ Гадоев спорт формасига кириб боряпти. Терма жамоага ҳам чақирилиши мумкинми?

- Суперлигада 16 та жамоа бўлса, нафақат Суперлига, балки про лига жамоаларида ҳам ўзини кўрсатса ҳар бир футболчида имконият бор, терма жамоага эшиклар очиқ бўлади. Терма жамоа мураббийлари ҳам яхши ўйинчиларни хоҳлашади. Бизни жамоадан ҳам терма жамоага чақирилса, масалан, Ҳайдаров, Фазлиддинов каби иқтидорли футболчиларимиз бор. Аброр Каримов ҳам яхши томондан ўзини кўрсатяпти. Ҳар бир клубни мақсади ва режасида терма жамоаларга ўйинчи тайёрлаш бўлади. Биз ҳам ўйинчиларнимизни чақиришса хурсанд бўлардик.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!