Баҳромжон Фозиловнинг навбатдаги жанги санаси, манзили ва рақиби аниқ бўлди

  • 18 сентябрь, 2022, 18:36
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (72,3 кг) WBА Аsia камари эгаси ҳамюртимиз Баҳромжон Фозилов навбатдаги жангини 8 октябрь куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўтказади. Шу куни унга Франция вакили Низар Тримек (9-3-2, 4КО) рақиблик қилади. 

Айнан шу кечада бошқа бир боксчимиз Мирзакамол Неъматов ҳам россиялик Асланбек Козаевга (34-3-1, 8КО) қарши рингга кўтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, Баҳромжон Фозилов 15 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида Диего Рамиресдан устун келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!