Баллак
Ads

Германиялик машҳур футболчи Михаэль Баллак яна “Челси”га қайтиши мукин. Sky Germany нашри тарқатган хабарга кўра у жамоанинг бўлажак устози Фрэнк Лэмпарднинг мураббийлар штабида иш бошлаши мумкин.

Юқоридаги манбаага кўра Баллак айни дамда УЕФАнинг B мураббийлик лицензияси учун таҳсил олмоқда. Бу лицензия эса унинг жамоада бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бориш имкониятини беради.

Маълумот учун, Баллак 2006-2010 йилларда “Челси” сафида тўп сурган. У ушбу вақт орасида Лэмпард билан бир жамоада ўйнаган.