Балотелли 2014 йилдан буён илк марта Италия терма жамоасидан чақирув олди

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини яқинлашиб келаётган Бирлашган Араб Амирликлари ва Голландияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Ушбу таркибга «Ницца» ҳужумчиси Марио Балотелли ҳам чақирилди. Эътиборлиси, 27 ёшли футболчи сўнгги бор 2014 йил терма жамоа либосида майдонга тушган эди.

Маълумот учун, Балотелли жорий мавсум жами 36та учрашувда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 26та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!