Балотелли фаолиятини А Серия грандида давом эттириши мумкин
Ads

"Ницца" клуби билан шартномаси деярли якунланган ҳужумчи Марио Балотеллининг агенти Мино Райола ўз мижозининг хизматларини "Наполи"га таклиф қилмоқда.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли италиялик футболчининг хизматларига неаполликларнинг янги устози Карло Анчелотти шаҳсан қизиқиш билдира бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни эркин агентга айланадиган Балотелли учун шунингдек “Марсель” клуби ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Балотелли сўнгги икки мавсум “Ницца” сафида жами 66та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 43та гол ёздириб қўйишга эришган.