Балотелли келаси мавсум “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишонмоқда

Франциянинг “Ницца” клуби форварди Марио Балотелли келаси мавсумда “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишониши ҳақида гапириб ўтди.

“Роналду ва Мессига ўхшагани бошқа йўқ. Аммо, мавсумни яхши ва жароҳатларсиз ўтказа олсам,  “Олтин тўп”ни қўлга киритишим мумкин”, - дейди италиялик ҳужумчи Gazzetta Dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли ушбу мавсумда бир неча бор жароҳат олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!