Балотелли “Марсель” тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин
Ads

“Ницца” билан шартномаси якунланиб айни дамда эркин агент мақомида юрган ҳужумчи Марио Балотелли ўзига қизиқиш билдираётган “Марсель” клубига маоши масаласида талабларини эълон қилди.

ActuFoot нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли италиялик футболчи марселликлардан йилига 8,5 млн евро маош сўрамоқда.

Таъкидлаш керакки, агар “Марсель” ушбу таклифга рози бўлса, Балотелли клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин.