Балотелли яна Италияга қайтмоқчи
Ads

Франциянинг "Ницца" клуби форварди Марио Балотелли ўзига янги жамоа қидиришни бошлаб юборди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли италиялик футболчи фаолиятини ўз ватанида давом эттирмоқчи. Шу боис у айни дамда А Серия клубларидан таклиф бўлишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, у фаолияти давомида “Интер” ва “Милан” каби италян клубларида тўп сурган.

Маълумот учун, Балотелли жорий мавсум “Ницца” сафида Франция чемпионатида 10та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.