Балотелли янги йил куни автоҳалокатга учради (ФОТО)

Италиянинг "Брешия" клуби форварди Марио Балотелли йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Гап шундаки италиялик футболчи янги йил кечасини тунги клубда нишонлаб қайтаётганида ўзининг Fiat 500 Abarth автомобилида йўл тўсиқларига урилган.

Шу куни рульда Балотеллининг дўсти бўлган. Автоҳалокат натижасида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

бал

Маълумот учун, 29 ёшли Балотелли бу мавсум "Брешия" сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!