Балотеллига А Сериянинг 4 та клубидан таклифлар бўлмоқда

Франциянинг "Ницца" клуби ҳужумчиси Марио Балотелли жамоасини ўзгартиришга жуда яқин турибди.

Football-Italia тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчига ватанидан бир қанча таклифлар бор. Гап "Сампдория", "Болонья", "Сассуоло" ва "Парма" каби клублар ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Балотеллига шунингдек “Марсел”дан ҳам қизиқишлар мавжуд. Аммо, у А Серияга қайтиш ниятида.

Маълумот учун, Марио Балотеллининг “Ницца” билан шартномаси мавсум якунига қадар имзоланган. Бироқ, ниццаликлар ушбу келишувни муддатидан аввал бекор қилишмоқчи. Бундай ҳолатда Балотелли эркин агентга айланади ва янги жамоасига мутлақо текинга бориб қўшилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!