Балотеллини океан ортида кутишмоқда

"Брешия" форварди Марио Балотелли фаолиятини MLS клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, италиялик футболчига Дэвид Бекхэмга тегишли "Интер Майами" клубидан жиддий таклиф бўлмоқда. Бундан ташқари, "Бешиктош" ҳам Балотеллининг хизматларига қизиқиб қолган.

Марио “Брешия” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!