Барчани ларзага солган афсонавий «Пахтакор-79» (видео)
Қурбонлар қаторида Минскнинг «Динамо» клуби билан учрашувга йўл олган «Пахтакор» футбол жамоасининг 17 нафар аъзоси ҳам бўлган.
MYDAY жамоаси фожеанинг 40-йиллигига махсус видео лойиха тайёрлади. Ҳужжатли фильмда жамоанинг ютуқлари, халқнинг чексиз муҳаббати ва кўпгина ҳақиқатлар тақдим этилган.
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Биринчи Вице-Президенти, 2015 йилда жаҳоннинг энг яхши ҳаками - Равшан Ирматов, «Пахтакор» клуби Бош Мураббийи, Шотландия, Нидерландлар, Грузия чемпиони - Шота Арвеладзе, футбол афсоналари Берадор Абдураимов, Миржалол Қосимов, Игорь Беланов, Василис Хадзипанагис, Андрей Пятницкий, Александр Чивадзе, Отари Габелия, Тўлаган Исоқовлар ўша совет футболининг 17 ёрқин юлдузи ва ўша даврлар ҳақида ўз ҳотиралари билан бўлишдилар. Шунингдек, интервьюда «Пахтакор» клубининг мухлислари хонанда DJ Piligrim ва Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабовлар ҳам қатнашганлар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида «Пахтакор» клуби фожеанинг 40 йиллик хотираси муносабати билан СССР рамзий терма жамоаси ва клуб афсоналари ўртасида хотира ўйини ташкиллаштирди.
Фикрлар