Барелла АПЛга йўл олиши мумкин

"Интер" футболчиси Николо Барелла фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин. Ярим ҳимоячига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар тарқатди "CalcioMercato" нашри.

Маълум бўлишича, миланликлар Бареллани кетишига қарши эмас ва ушбу трансфер учун 44 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда. Клубга унинг характери ёқмаяпти ва уни қўйиб юборишга тайёр.

Никола ёмон мавсум ўтказяпти, деб бўлмайди. У "Интер" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 8 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!