Барибир Англияда қоламан
Ҳужумчи Лиам Делап, ҳатто бу ёзда “Челси”ни тарк этган тақдирда ҳам, Премьер-лигада қолишни афзал кўрмоқда. Бу ҳафта матбуотда Делапга “Челси”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас бошқараётган Италиянинг “Комо” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
Бироқ Делапнинг хорижга кетиш нияти йўқ. talkSPORT маълумотига кўра, 23 ёшли англиялик футболчи Премьер-лигада ўйнашни хоҳламоқда.
Шу билан бирга, “Челси” бу ёзда Данни Уэлбек билан шартнома имзолагани учун Делап ва унинг позициядаги рақобатчиси Николас Жексон билан хайрлашишга тайёр.
“Челси” Делапни 40 миллион фунт стерлингга қўйиб юборади. Бу лондонликларнинг бир йил аввал Лиамни “Ипсвич”дан сотиб олган нархидан 10 миллион фунтга қиммат.
Қўшимча қилиб ўтиш жоиз, аввалроқ бу ёзда “Челси” сафида Премьер-лигада атиги битта гол урган Делап “Эвертон” ва “Ньюкасл”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Fikrlar