"Барса" футболчиси чемпион жамоага кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Микель Бласкес хабар берди.

Манба маълумотига кўра, испаниялик футболчига «Интер» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубидан молиявий жиҳатдан анча манфаатли таклиф бўлишига қарамай, Касадо учун асосий устувор йўналиш – Европа чемпионатларида қолиш.

Хабар қилинишича, «Барселона» ярим ҳимоячисини 40 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Касадонинг ўзига ҳам «Интер» варианти маъқул келмоқда ва шартнома шартлари бўйича жиддий тўсиқлар кутилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!