"Барса" қиммат тўпурарни олмоқчи
Каталония клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги номзодни кўриб чиқмоқда. Туркиянинг «Галатасарой» жамоасида тўп сурётган Виктор Осимхен «Барселона»нинг эҳтимолий трансфер мақсадларидан бирига айлангани айтилмоқда.
Манбаларга кўра, клубнинг спорт директори Деку нигериялик форвардга бўлган қизиқишини яна бир бор намоён этган.
Шу билан бирга, Осимхен хизматларига Англиянинг «Тоттенхэм» жамоаси ҳам даъвогар сифатида тилга олинмоқда.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Осимхеннинг бозор қиймати 75 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Виктор Осимхен ҳозиргача «Галатасарой» сафида 74 ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 59 та гол урган ва жамоадошларига 16 марта голли пас йўллаган.

Фикрлар