“Барса”, “Реал”, “Сити”, “Юве” ва “Милан” машҳур футболчининг ўғлини талашмоқда

Франция миллий терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Лилиан Тюрамнинг ўғли Маркус бугунги кунда Европанинг гранд жамоалари нишонида турибди.

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”си учун ўз истеъдодини намойиш қилиб келаётган Маркус Тюрамни ушлаб қолиш имконсиз. Чунки, 23 ёшли ҳужумчини анчадан буён “Барселона”, “Ювентус” ва “Манчестер Сити” ўз сафига чорламоқда.

Энди бу клублар қаторига “Реал” ва “Милан” ҳам қўшилди.  

Боруссия” бу футболчини 2019 йилнинг ёзида “Генгам”дан 8 миллион еврога олиб келган эди. Ўтган мавсумда Маркус барча турнирларда 39 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 14 та гол урди ва тўққизта голли пас узатди.

Янги мавсумда Чемпионлар лигасида “Реал” дарвозасини икки марта аниқ нишонга олганидан кейин Тюрамнинг харидорлари янада кўпайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!